Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш турар ва нотурар жой мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади (агар келишувга эришилмаса, мулкдорлардан бирининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал қилинади).

Умумий мол-мулкни тасарруф этиш турар ва нотурар жой мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади.

Кўп квартирали уйлардаги турар жой ва нотурар жой мулкдорларининг умумий мол-мулки объектлари:

  • уйнинг умумий жойлари (холлар, болалар аравачалари жойлари, чиқинди камералари ва бошқалар);
  • таянч ва тўсиқ қурилмалар (деворлар, бостирмалар, пойдеворлар);
  • квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоя;
  • зинапоялар (йўлак ичидаги, ташқарисидаги, йўлакка киришдаги);
  •  лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари, чиқинди шахталари ва бошқалар);
  • даҳлизлар, чердаклар ва томлар;
  • техник қаватлар ва ертўлалар;
  • уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари;
  • жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар.

Умумий мол-мулкни сақлашдан мақсад:

  • умумий мол-мулкнинг техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатини таъминлаш;
  • умумий мол-мулкнинг техник ва санитария ҳолатини сақлаб туриш;
  • умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш, таъмирлаш.
Chat