Ҳуқуқий ахборот портали

Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади.

Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик – ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқ суммасининг 1 фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқни нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик – тўланмаган солиқ суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.


ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

(0 371) 202-32-82

Давлат солиқ қўмитаси ишонч телефони


Туман (шаҳар) маъмурий судлари билан боғланиш учун маълумотлар.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун адвокатни танлаш.