Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 333 марта ўқилди

Жисмоний шахслар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациянинг маълумотларига кўра ҳисоблаб чиқарилган солиқни ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тўлайдилар.

Солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқни тўлов хабарномасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан ёки электрон тўлов тизими орқали амалга оширишлари мумкин.

Жисмоний шахслар ҳисоблаб чиқарилган солиқни чет давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган солиқ тўланган санадаги курс бўйича чет эл валютасида қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган солиқни тўлаш тўлов хабарномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.


Электрон тўлов тизимлари UPay ва PayMe


ДСҚ Маслаҳат маркази телефони

(0 371) 202-32-82

Chat