Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Мол-мулкини ижарага беришдан тўлов манбаида солиқ солинмайдиган даромадлар олаётган солиқ тўловчилар дастлабки тарздаги декларацияни қуйидаги муддатларда тақдим этади:

1) ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кун муддатда;

2) жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни тўлайдиган жисмоний шахслар — жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

Янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки декларацияни тақдим этади.

Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилаётганда дастлабки декларация тақдим этилмайди.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олиш тугаган тақдирда солиқ тўловчи доимий яшаш жойидаги солиқ органини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар солиқни тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунигача ҳар ойда тўлайди.

Йил тугагач, солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бу сумма билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши лозим.



Давлат солиқ қўмитаси ишонч телефони

(0 371) 244-98-98

ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

(0 371) 202-32-82

Chat