Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги электрон декларацияни топшириш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:

Биринчидан, электрон рақамли имзо олиш керак (ЭРИ) (агар мавжуд бўлмаса). Бунинг учун жисмоний шахс давлат хизматлари марказларига ташриф буюриши ва аризани тўлдириши лозим. ЭРИ бепул берилади. Шундан сўнг давлат хизматлари маркази ходими ЭРИни маълумот ташувчига (флешкага) юклаб беради;

Иккинчидан, солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталига my.soliq.uz кириб, “Электрон солиқ декларацияларини қабул қилиш ва қайта ишлаш” интерактив хизматини танлаш;

Учинчидан, зарур маълумотларни киритиш. Маълумотлар босқичма-босқич киритиб борилади.


ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

(0 371) 202-32-82

Chat