Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Декларация – жисмоний шахснинг йил давомида олган даромадлари ва ушланган солиқ миқдори ҳақидаги ҳужжат бўлиб, яшаш жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.

Асосий иш жойидан ташқари бошқа даромадга эга бўлган жисмоний шахслар 1 апрелдан кечикмай доимий турар жойидаги солиқ инспекциясига декларация тақдим этиши шарт. Декларацияда қуйидагилар кўрсатилади:

  • мулкий даромадлар , агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;
  • илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар
  • моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
  • солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар;
  • Солиқ кодекси 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар, улар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлаш тартиби танланганда;
  • солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа даромадлар.

Декларация ўтган йил (солиқ даври) учун тақдим этилади.

Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисида маълумотнома илова қилинади.

Декларация солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. (Электрон солиқ декларацияси ҳақида батафсил маълумот).

Chat