Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади. (батафсил қаранг: Ер солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар)

Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.

Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.

Йил мобайнида ажратилган ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар томонидан ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тўланади.

Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, ер солиғини тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тўхтатилади (камайтирилади).



Ер солиғи калькулятори

Электрон тўлов тизимлари UPay ва PayMe



ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

(0 371) 202-32-82

Давлат солиқ қўмитаси ишонч телефони

Chat