Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Банк ҳисобварағида турган маблағларни мижоз ўз хоҳишига кўра ишлатади, бунда пул кўчириш ёки маблағни нақдлаштириш йўллари орқали банк операцияларини амалга ошириши мумкин.

Ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш мижознинг топшириғига асосан шахсан банк филиалига мурожаат қилиш орқали, интернет тармоғидаги банк веб-сайти (шахсий кабинет) орқали ва банк томонидан ишлаб чиқилган мобил иловалар орқали бажарилиши мумкин.

Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида ўтказади.

Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини ўтказишга суд ҳужжати асосида суд ижрочисининг қарори, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳолларда (масалан, коммунал тўловлардан қарздорлик мавжуд бўлса) йўл қўйилади.


Ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга оширганлиги учун банкка ҳақ тўлаш.

Банк томонидан ҳисобварақ бўйича операциялар пуллик асосда амалга оширилади.

Банк хизматларини кўрсатиш тарифлари ҳар бир банк томонидан мустақил ишлаб чиқилади ва мижоз билан тузиладиган шартномада акс эттирилади.

Мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган миқдорда ва шартларда ҳақ тўлайди.


Ҳисобварақда турган пул маблағларидан банкнинг фойдаланганлиги учун фоиз тўлови.

Банк ҳисобварақда турган пул маблағларидан фойдаланганлиги учун мижозга фоизлар тўлаши мумкин. Бу тартиб банк ҳисобварағи шартномасида белгиланган бўлиши лозим.

Фоиз миқдори банк томонидан тасдиқланган тарифлар доирасида белгиланади.

Фоизлар банк томонидан банк ҳисобварағи шартномасида белгиланадиган миқдорда тўланади.

Фоизлар суммаси банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган муддатларда, бундай муддатлар шартномада назарда тутилмаган ҳолларда эса – йилнинг ҳар чораги тамом бўлгач, ҳисобвараққа киритиб қўйилади.



Сиз яшаётган туман (шаҳар) ҳудудидаги банклар филиаллари ҳақидаги маълумотни мазкур ҳавола орқали топинг.

Chat