Ҳуқуқий ахборот портали

Даромад солиғини тўлаш:

  • даромад манбаида;
  • даромадлар тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни даромад манбаида тўлаш – жисмоний шахсга солиққа тортиладиган даромадни берадиган юридик шахс (тўлов манбаи) томонидан тўланиши дегани.

Масалан, “иш берувчи – ходим” муносабатларида даромад манбаи “иш берувчи” ҳисобланади. Дивиденд тўлашда эса корхона даромад манбаи ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, даромад солиғини ҳисоблаш ва тўлашни юридик шахслар амалга оширади. Шу аснода, даромад олувчи жисмоний шахс қўшимча солиқлар тўлаш мажбуриятларидан ҳоли.

Жисмоний шахсларнинг даромад манбаида ушлаб қолинмаган даромадлари (мулкни ижарага бериш, мол-мулкни сотиш, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида олинган даромадлар) декларация қилиниши керак. Декларация асосида солиқ тўлаш тартиби ҳақида бу ерда танишинг.



ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

Давлат солиқ қўмитаси ишонч телефони

Chat