Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Моддий зарарни қоплаш:

  • истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи томонидан қопланади;
  • истеъмолчи нуқсонли товар туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга;
  • агар товар ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб 10 йил мобайнида истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилса, ушбу зарар қопланиши лозим.

Маънавий зарар қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:

  • фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф етказилган бўлса;
  • фуқаро қонунга хилоф тарзда ҳукм қилинган, жиноий жавобгарликка тортилган бўлса;
  • ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотлар тарқатилса;

Истеъмолчига етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс ҳақ тўлайди.

Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдори суд томонидан белгиланади.

Етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органларига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Даъво аризалари намуналарини юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

 

Шаблон ва шакллар намуналари

Истеъмолчилар ҳуқуқларига оид даъво аризалари намуналари:

Chat