Ҳуқуқий ахборот портали

Товарнинг нуқсонлари аниқланганда, шу кундан бошлаб 7 кунлик ичида товар айни шундай маркали товарга алмаштирилади. Агар:

  • товар сифати қўшимча текширилса – 20 кун ичида;
  • айни шундай маркали товар бўлмаса – 1 ой ичида;
  • чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда – 2 ойдан кечиктирмай алмаштирилади.

Ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди.

Товарнинг кафолат муддати мобайнида нуқсонлар топилганда, уни бепул бартараф этиш муддати:

  • сотувчи бартараф этса - 20 кун ичида;
  • ишлаб чиқарувчи бартараф этса - 10 кун ичида.

Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этишни талаб қилиши мумкин.

Таъмирлаш даврида истеъмолчига бериб туриш (алмаштириш) тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайдиган товарлар:

  • Автомобиллар, мотоцикл, тиркама ва номерли агрегатлар;
  • Мебель;
  • Пардоз буюмлари сифатида ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган маиший электр приборлари (электрбритвалар, электрофенлар ва б.);
  • Маҳсулотларни термик қайта ишлаш ва овқат тайёрлаш учун фойдаланиладиган маиший электр приборлари (маиший СВЧ печлари, электрпечлар, тостерлар ва б.).

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қуйидаги ҳолатларда товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида пеня тўланади:

  • истеъмолчининг вақтинча фойдаланиш учун товар бериб туриш ҳақидаги талабини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун;
  • нуқсонларни бартараф этиш муддатларини ортиқча кечиктирилган ҳар бир кун учун.

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) нуқсонли товарни алмаштирмаса, қайтариб олмаса ёки нуқсонни бартараф этмаса:

Даъво аризалари намуналарини юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat