Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари:

  • товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
  • товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
  • нархни камайтиришни талаб қилиш;
  • шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни:

  • товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
  • кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
  • кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида.

Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади:

  • товарнинг касса (товар) чеки;
  • товарнинг техник паспорти (айрим товарлар учун).

Истеъмолчи сифатсиз озиқ-овқат товари сотиб олса, 24 соат ичидагина уни:

  • алмаштириш;
  • нархини камайтириш;
  • нуқсонни бартараф этиш ва зарарни қоплаш талабини қўйиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.

Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.

Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш рад этилса:

Даъво аризалари намуналарини юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати   
  • уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар (тиббий асбоб-ускуналар, оғиз бўшлиғи гигиенаси воситалари, кўзойнак линзалари, болаларни парвариш қилиш буюмлари, дори воситалари);
  • шахсий гигиена буюмлари (тиш чўткалари, тароқлар, соч тўғноғичлар, соч бигудилари, улама сочлар, шиньонлар ва бошқа шу каби товарлар).
  • атторлик-пардоз товарлари;
  • тўқимачилик товарлари (ип-газлама, зиғир толали, ипак, жун ва синтетик газламалар, газлама тусидаги нотўқима материаллардан тайёрланган товарлар – ленталар, жияклар, тўрлар ва бошқалар), кабель маҳсулотлари (симлар, шнурлар, кабеллар), қурилиш материаллари (линолеум, плёнка, гилам қопламалар ва бошқалар) ҳамда метрлаб сотиладиган бошқа товарлар;
  • тикувчилик ва трикотаж буюмлари (тикувчилик буюмлари ва трикотаж ички кийимлар, пайпоқ ва қўлқоп буюмлари);
  • бир марта фойдаланиладиган буюм ва материаллар (ошхона идиш-товоқлари ва анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш учун идишлар ва ўров материаллари);
  • маиший кимё товарлари, пестицидлар ва агрохимикатлар;
  • мебель (мебель гарнитурлари ва тўпламлари);
  • қимматбаҳо тошлар ва металлардан тайёрланган буюмлар, силлиқланган қимматбаҳо тошлар.
  • автомобиллар ва мотовелотоварлар, уларнинг тиркамалари ва номерли агрегатлари, қишлоқ хўжалиги ишлари учун мўлжалланган кичик механизация кўчма воситалари, сайр қилиш қайиқлари ва бошқа маиший сузиш воситалари;
  • кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (металл қирқувчи ва ёғочга ишлов берувчи маиший дастгоҳлар, маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари, маиший радиоэлектрон аппарат, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, телефон аппаратлари ва факсимиль аппарати, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар).
  • ҳайвонлар ва ўсимликлар.

Chat