Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун мижозга банк устав сармоясида белгиланган энг кам миқдорининг 0,02 фоизи миқдорида (20 000 000 сўм) жарима тўланади.

Бунинг учун мижоз Марказий банкка тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.


Мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун мижозга банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи (10 000 000 сўм) миқдорида жарима тўланади.

Бунинг учун мижоз Марказий банкка тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.


Электрон тўлов тегишли тўлов ҳужжати банкка тушган кунда амалга оширилиши шарт. Агар тўлов ҳужжати банк амалиёти куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт.

Электрон тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши шарт. Пеня миқдори кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек, кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Пеня миқдори нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.

Бунинг учун мижоз хизмат кўрсатувчи банкка зарарни қоплаш ҳақида ариза билан мурожаат қилади.

Юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмаса, мижоз судга мурожаат қилади.

Қайд этилган жавобгарлик чоралари банк ва мижоз ўртасида тузилган шартнома матнига киритилган бўлиши лозим.



Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси

Марказий банк ишонч телефони


Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумот.

Адвокат хизматидан фойдаланиш учун адвокатни танлаш.

Chat