
Санитария қоидаларига риоя қилмаслик ва эпидемияга қарши чора кўрмаслик натижасида истеъмолчи (аҳоли) касал бўлса ёки заҳарланса, даволашга кетган харажатлар қопланади.
Зарарни ундириш ҳақидаги талабнома қуйидагилар томонидан берилади:
- истеъмолчи (аҳоли);
- санитария-эпидемиология хизмати раҳбари.
- Зарарни ундириб олиш учун тиббий муассаса хулосаси асос бўлади.
- Ишлаб чиқарувчи зарарни тўлашдан бош тортса, даъво судда кўриб чиқилади.
- Ишлаб чиқарувчи зарар етказилганлик учун маблағни бевосита истеъмолчига тўлайди.
- Тўлаш муддати ўтиб кетган тақдирда, ҳар бир ўтган кун учун 1 фоиздан жарима белгиланади.
Етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органларига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.