Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

  1. Мижоз хизмат кўрсатувчи банкка ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш ҳақида аризани топширади ва чек дафтарларини қайтаради (агар мавжуд бўлса). Шундан сўнг банк мижознинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағ ҳақида ёзма маълумотномани мижозга беради.
  2. Мижоз ҳисобварақ очмоқчи бўлган банкка бориб ҳисобварақни кўчириш ҳақида ариза ва қолдиқ маблағ ҳақидаги маълумотномани топширади.
  3. Ҳисобварақ очилаётган банк мижозни тегишли ҳисобварақ очилганлиги ҳақида ёзма хабардор қилади. Мижоз ушбу хабарни олгандан сўнг банкка ўзининг ҳисобварағидаги маблағларни ҳисобварақ очилаётган банкдаги ҳисобвараққа ўтказиш ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этади.

Марказий банк ишонч телефони

Chat