Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Сотувчининг истеъмолчи олдидаги мажбуриятлари:

  • ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни унга тақдим этиш;
  • товарни унга ишлатиб кўрсатиш, фойдаланишни ўргатиш;
  • зарурат бўлганда, товарни экспертизага юбориш.

Ишлаб чиқарувчи товарнинг яроқлилик  муддати ( хизмат муддати ) мобайнида, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчига сотилгандан бошлаб 10 йил мобайнида унинг хавфсиз бўлишини таъминлайди.

Узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ) фойдаланиладиган товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилаши шарт.

Товарни ишлаб чиқариш мобайнида ва уни ишлаб чиқариш тўхтатилгандан кейин 10 йил давомида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилиши шарт.

Истеъмолчига зарар етказадиган товарни қайтариб олиш харажатлари ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан тўлиқ қопланади.

Агар ишлаб чиқарувчи товарнинг хавфсизлигини таъминламаса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat