Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш уни сертификатлаштириш билан амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулоти санитария, ветеринария, каби қоидаларга мос бўлганда хавфсиз деб эътироф этилади.

Товарни сертификатлаштиришдан мақсад:

  • одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилишининг олдини олиш;
  • истеъмолчини виждонсиз ишлаб чиқарувчи (сотувчи)дан ҳимоя қилиш.

Озиқ-овқат маҳсулотини сотиш йўл қўйилмайдиган ҳолатлар:

  • маҳсулот сифати белгиланган талабларга номувофиқ бўлса ёки сертификатланадиган маҳсулотлар сертификатга эга бўлмаса;
  • сақлаш ва сотиш учун зарур шароит бўлмаса;
  • яроқлилик муддати тугаган бўлса;
  • маҳсулот қалбакилаштирилган бўлса;
  • маҳсулотларни таққослаш мумкин бўлмаса.

Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Агар сотиб олинган товар (озиқ-овқат) ҳаёт учун хавфли бўлса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat