Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган маҳсулотни сертификат олмай туриб реклама қилиш мумкин эмас.

Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади.

Нотўғри реклама оқибатида етказилган зарар қопланади.

Қуйидагилар тақиқланади:

  • соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
  • энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;
  • асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.
  • 14 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган кўрсатувларда (эшиттиришларда) реклама.

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади.

Chat