Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Товар сотилаётганда истеъмолчиларга у ҳақда маълумот берилиши шарт.

Товар ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилади:

  • товарнинг асосий хусусиятлари рўйхати;
  • нархи ва сотиб олиш шартлари;
  • ишлаб чиқарилган санаси;
  • ишлаб чиқарувчининг кафиллик мажбурияти;
  • товардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари;
  • товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати;
  • ишлаб чиқарувчининг гувоҳномаси ёки лицензияси рақами;
  • товарни таъмирлаш (хизмат кўрсатиш) корхоналарининг манзиллари;
  • товарларни хавфсиз сақлаш қоидалари.

Театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда, фонограммадан фойдаланиш тўғрисида ахборот берилиши лозим.

Товар ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ҳақидаги маълумотлар қуйидагича етказилади:

  • ишлаб чиқарувчи – корхона номи, манзили ҳақида товар этикети ёки товар белгисида кўрсатади;
  • сотувчи (ижрочи) – фирма номи, манзили ва иш тартиби ҳақида пешлавҳада (вывеска) акс эттиради.

Истеъмолчиларга товарлар тўғрисида нотўғри ахборот тақдим этиш:

  • фуқароларга – 669 000,00 сўмдан 1 561 000,00 сўмгача;
  • мансабдор шахсларга – 1 561 000,00 сўмдан 2 230 000,00 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар сотиб олинган товарда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаса (нотўғри маълумот берилса), ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat