Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 772 марта ўқилди

Бепул юридик ёрдам кўрсатиш шакллари  

  1. Кафолатланган бепул юридик ёрдам

    Жиноятга оид ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақли.

    Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади.

  2. Бепул юридик ёрдам акциялари

    Давлат органлари тузилмалари томонидан дастур асосида ёки органнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган юридик ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тадбирлар.

    Келгусида ўтказилиши кутилаётган тадбирлар янгилик сифатида эълон қилиб борилади.       

  3. Халқ қабулхоналарида ташкил этиладиган бепул юридик ёрдам

    Адвокатлар палатаси раиси буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларга адвокатлар томонидан график асосида бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ташкил этилади.

Chat