Ҳуқуқий ахборот портали

Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш    

Адвокатга ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади.

Адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт.

Давлат ҳисобидан тўлов      

Шахс тўловга қобилиятсизлиги сабабли жиноий ишлар бўйича терговда ва судда ҳимоячи меҳнатига ҳақ тўлашдан батамом ёки қисман озод этилиши мумкин.

Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат ҳисобидан бўлади.

Норматив ҳужжатлар

Chat