Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам турлари     
  • ҳуқуқий масалалар (масалан, мерос, мол-мулк, алимент, уй-жой, солиқ ва ҳ.к) бўйича маслаҳатлар бериш;
  • аризалар, шикоятлар (масалан, прокуратура органига ариза, фуқаролик судига даьво аризаси ва ҳ.к) ва бошқа ҳужжатларни ёзиб бериш;
  • фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларда вакил сифатида иштирок этиш;
  • жиноий ишлар бўйича терговда ва судда ҳимоячи сифатида иштирок этиш;
  • тадбиркорларга юридик хизмат кўрсатиш;
  • ҳакамлик судида ва халқаро тижорат арбитражида (судида) вакиллик қилиш.

Адвокат шартнома бўйича давлат органларида ёки судларда вакилликни амалга оширади. Бунда вакил ишонч билдирувчи номидан барча ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.

  • Ишончномада адвокат ҳуқуқлари ва ваколатлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак    
    • арз қилинган талабдан тўлиқ ёки қисман воз кечиш,
    • унинг асосини ёки предметини ўзгартириш,
    • миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш,
    • даъвогарнинг талабларини тан олиш,
    • келишув битими тузиш,
    • ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш,
    • суд ҳужжати устидан шикоят қилиш,
    • аризаларни имзолаш,
    • ижро варақасини ундирувга тақдим этиш,
    • ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш    

Оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг 2-қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.

Бу учун фуқарони юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими асос бўлади.  Уларга гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома (мавжуд бўлган тақдирда), яшаш жойидаги маҳалладан берилган хулоса илова қилинади.

Адвокатлар реестри

Норматив ҳужжатлар

Адвокатура тўғрисида ЎРҚ, № 349-I  27.12.1996

Chat