Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 341 марта ўқилди

Ярашув институти - жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасига кўра, жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатишдир.

Жиноят ишларида ярашув институтини қўллаш афзалликлари
  • жабрланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тўла ва самарали тиклаш;
  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортмаган ҳолда қайта тарбиялаш;
  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишларни самарали ва тезкор ҳал этиш;
  • жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилгани боис судланмаган ҳисобланиши.

Барча жиноят турларига нисбатан ярашув қўлланилмайди. Фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда қўлланилиши мумкин.

Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Chat