Ҳуқуқий ахборот портали

Экспорт қилинаётган маҳсулотни божохнадан ўтказишнинг асосий шарти - бу божхона декларациясини тақдим қилишдир.

Амалдаги тартибларга кўра, экспорт амалга оширилаётган  транспорт воситасининг турига қараб божхона расмийлаштирувларини энг қулай божхона постида амалга ошириш.

Экспорт қилинаётган маҳсулотларни божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун олдиндан божхона органларини огоҳлантириш лозим. Божхона органи божхона расмиятчилигини амалга ошириш учун вақт ва маҳсулотни олиб келиш жойини белгилайди.

Божхона юк декларацияси (БЮД) божхона инспекторига тақдим қилингандан сўнг у БЮД нинг тўғри тўлдирилганини, божхона расмийлаштируви учун тақдим қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўғрилигини текширади. Агар текширув натижасида камчиликлар аниқланса, бу холатда божхона инспектори камчиликларни бартараф қилиш учун мутахассисга ахборот беради.

Агар текширув натижасида камчиликлар чиқмаса, у ҳолда божхона органининг мутассади шахси БЮД ни расмийлаштириш учун қабул килади. БЮД рўйхатга олингандан сўнг бир кун мобайнида расмийлаштирилади.

Товарнинг электрон формадаги декларациясида божхона органлари БЮД ни қоғозга туширмайдилар ва БЮД нусхасига муҳр ва имзо қўймайдилар. Божхона инспектори товар билан кетадиган ҳужжатларга «Юк чиқаришга руҳсат берилди» белгисини қўяди ва уларни декларантга қайтариб беради.

Ушбу жараёнлар якунлангандан сўнг маҳсулот экспортга чиқаришга тўлиқ тайёр бўлади.

Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ батафсил маълумотларни Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-саҳифасидан ёки божхона постидаги тегишли мутахассис-ходимлардан олиш мумкин.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича амалдаги тартибларга ўзгарштириш ва қўшимчалар киритиш орқали экспорт шароитларини янада қулайлаштириш бўйича доимий равишда тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли мазкур соҳадаги ўзгариш ва янгиликларни доимий кузатиб бориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.