Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Медиацияга оид 3 турдаги келишув тузилиши мумкин:

1. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув  

2.  Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув   

3.  Медиатив келишув  

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув мазмуни   
  • тарафлар;
  • низо предмети;
  • медиацияни амалга ошириш тартиби, медиатор, келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари;
  • медиация амалга ошириладиган тил, жой ва сана;
  • медиация муддати.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишуви мазмуни   

тарафлар ҳақидаги;

низо предмети тўғрисидаги;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар.

Медиатив келишув   

Медиация натижалари бўйича тарафлар ўзаро бир қарорга келган тақдирда тарафлар ўртасида ёзма шаклда тузилади.

Давлат органи томонидан шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли.

Медиатив келишув тарафлар учун мажбурий бўлиб, белгиланган тартибда ҳамда муддатларда бажарилиши керак.

Медиатив келишув бажарилмаслик оқибатлари  

Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар судга мурожаат этишга ҳақли.

Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин.

Медиаторга ҳақ тўлаш   

Профессионал медиатор ўз фаолиятини ҳақ эвазига ёки текин амалга ошириши мумкин.

Нопрофессионал медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади.

Нопрофессионал медиаторга унинг медиацияни амалга ошириш билан боғлиқ қилган харажатларини, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун йўл ҳақи, яшаш ва овқатланиш харажатларини ўрни қопланиши мумкин.

Ҳақ тўлаш ва харажатлар ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар бошқача қоида бўлмаса, тенг улушларда амалга оширилади.

 


 

Норматив ҳужжатлар

Chat