Ҳуқуқий ахборот портали

Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган   
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
  • электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш, водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • электр энергияси ва табиий газ (кейинги ўринларда энергия ресурслари деб аталади), сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • энергия ресурслари ва сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;
  • энергия ресурсларини ва сувни сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
  • энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;
  • комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишдан иборат.


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлашдаги  вазифалари    
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш,
  • ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритиш,
  • ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;

Электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланишни олдини олишдаги вазифалари   
  • электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • водопровод ва канализация тармоқларига, сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • уларни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш.

Истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтиришни таъминлашдаги вазифалари  

электр энергияси ва табиий газ, сув учун тўловларнинг, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш.

Энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш    
  • энергия ресурслари ва сув истеъмолининг замонавий автоматлаштирилган тизимлари ва муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;
  • энергия ресурсларини ва сувни сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
  • энергия ресурслари ва сувни эҳтиёт қилиш, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
  • комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари ҳисоб-китоб қилинишини, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун аҳолидан келиб тушадиган мажбурий тўловларнинг тўланишини таъминлаш, мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.