Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Экспорт қилинаётган маҳсулот турига ҳамда экспорт қилувчининг тарихидан келиб чиққан ҳолда импортчи корхона билан ўзаро ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

  • олдиндан тўлов;
  • аккредитив;
  • банк кафолати;
  • муддати кечиктирилган тўлов;
  • консигнация (савдо уйлари орқали экспорт қилишда).

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги қарорига асосан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Бироқ, шу билан биргаликда, мазкур қарорга асосан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда уларга 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талабларини қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилиши белгилаб қўйилди.

Амалдаги тартибларга кўра экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:

муассислар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилгандан (шартнома тузилгандан) сўнг экспортга мўлжалланган маҳсулот трансорт воситасига юклаб, жўнатилади. Бунда, аввало, экспортга юборилаётган маҳсулот турига қараб трансорт воситаси танланади. Маҳсулот туридан келиб чиққан ҳода, совуткичли ёки совуткичсиз транспорт танланиши мумкин.

Экспортга ортилаётган юк миқдори қанча кўп бўлса, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган транспорт харажати шунча кам бўлади.

Маҳсулотни транспортга юклаш божхона ходими, декларант ва айрим ҳолларда маҳсулотни импорт қилаётган корхона вакили иштирокида амалга оширилади. Маҳсулот транспортга юклаб бўлингандан сўнг уни божхона кузатувидан ўтказилганилиги тўғрисида далолатнома тузилади.

Chat