Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ижро ҳужжатлари     

1)    судлар берадиган ижро варақалари;
2)    ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;
3)    чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;
4)    суд буйруқлари;
5)    алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
6)    нотариусларнинг ижро хатлари;
7)    меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар;
8)    маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
9)    ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
10)    давлат ижрочиларининг қарорлари;

Ижро варақаси  

Ижро варақаси мазмуни    

1)    суднинг номи;
2)    ижро варақаси берилган иш ва унинг рақами;
3)    суд ҳужжати қабул қилинган сана;
4)    ундирувчи ва қарздорнинг Ф.И.Ш, яшаш жойи ёки почта манзили;
5)    суд ҳужжатининг хулоса қисми;
6)    ижро варақасини ижро этиш тартиби ва усули, агар бу ҳақда суд ҳужжатида кўрсатилган бўлса;
7)    суд ҳужжати кучга кирган сана;
8)    ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога тақдим этиш муддати.
Ижро варақаси судья томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Суд буйруқлари   

Суд буйруғи мазмуни    

1)    суднинг номи, жойлашган ери ва буйруқ берилган сана;
2)    ишнинг рақами, судьянинг Ф.И.Ш., талаб нима ҳақдалиги;
3)    қарздорнинг Ф.И.Ш, яшаш жойи ёки почта манзили;
4)    талаб қилинаётган пул миқдори ёки мол-мулк, унинг қиймати;
5)    қарз ҳосил бўлган давр;
6)    неустойка, агар у тўланиши лозим бўлса;
7)    давлат божининг ва почта харажатларининг суммаси.
Суд буйруғи у берилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар   

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув алимент тўловчи ва алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Шунда ушбу келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Нотариусларнинг ижро хатлари  

Ижро хати мазмуни    

•    нотариус Ф.И.Ш., лавозими;
•    ундирувчининг номи ва манзили;
•    қарздорнинг номи ва манзили;
•    ундириб олиш муддати;
•    талаб қилиниётган суммалар, мол-мулклар, пеня ёки фоизлар;
•    қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божи ёки тариф суммалари;
•    ижро хати ёзилган сана;
•    ижро хатининг тартиб рақами;
•    нотариуснинг имзоси ва муҳри.

Меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар   

Меҳнат низолари комиссиясининг қарори иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимлар ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинади.
Меҳнат низолари комиссиясининг қарори устидан ўн кун ичида шикоят қилиш мумкин. Бу муддат тугагандан сўнг уч кун ичида қарор талаблари  иш берувчи томонидан бажарилиши керак.
Агар иш берувчи бу муддат ичида қарорни бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади.
Гувоҳнома уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилиши керак. Бу асосида давлат ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради.

Маъмурий органлар (мансабдор шахслар) қарорлари

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар ижро хужжати ҳисобланади.

Маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари

Ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари ижро ҳужжати ҳисобланади.

Давлат ижрочиларининг қарорлари   

Ижро иши юритиш тамомланганда давлат ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Қарор билан қарздорни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ва бошқа чекловлар бекор қилинади.
Давлат ижрочиси қарорининг кўчирма нусхалари у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шунингдек ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга юборилади. Шунингдек, чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли органларни ёзма шаклда хабардор қилади.

 
 
Chat