Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ижро иши юритиш вақтида ҳуқуқларингизни биласизми

Мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда, сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз   
  • ижро иши юритиш материаллари билан танишиш;
  • улардан нусхалар олиш;
  • қўшимча материаллар тақдим этиш;
  • илтимосномалар, тушунтиришлар бериш;
  • ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этиш;
  • важ ва фикрларни билдириш;
  • ижро иши юритишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларига қарши эътирозлар билдириш;
  • ижрочининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш.

Ижро ҳаракатларини амалга оширишда тарафларнинг вакиллари иштирок этиши мумкинми   

Фуқаролар ижро иши юритишда ўзи ёки вакиллари орқали иштирок этишлари мумкин.
Қарздорга шахсан ижро этиши лозим бўлган мажбуриятлар юклатилган ёки ундирувчининг шахсан иштирокини талаб қилган ҳолларда уларнинг вакиллари иштирок этмайди.
Ташкилотлар ҳам ўз вакиллари орқали иштирок этиши мумкин. Вакилда ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт.

Ҳужжатлар ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш   

Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар бўлганда, ижро кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб ижро этилиши ҳамда ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилиши мумкин. Бунга давлат ижрочисининг ташаббуси, тарафлардан бири ёки тарафларнинг ҳар бирининг суд ёки бошқа органга берган аризаси асос бўлади.  
Ижро этиш кечиктирилган даврда ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш муддатига олиб ташланиши мумкин.
Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилганда, белгиланган қисм ва муддатлар бўйича амалга оширилади.

Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишини чеклаб қўйиш   

Ижро ҳужжатидаги талаблар қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга, ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

 

 

 

 

Шаблон ва шакллар намуналари

Ариза, шикоят ва бошқа мурожаатлар

Chat