Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 22 300 000,00 сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

Микроқарз нақд пул шаклида ёки қарз олувчининг пластик картасига тақдим этилади.

Микроқарз олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;
  • қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи иш жойидан бериладиган маълумотнома ёки қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.

Микрокредит ташкилотлар рўйхати

Chat