Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Автокредит, одатда, бирламчи бозордан енгил автомобилни  расмий дилердан сотиб олиш учун банклар томонидан берилади.


Автомобил кредити гаров таъминоти остида берилади. Автомобил кредитида гаров таъминоти қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • мулк гарови (кўп ҳолларда сотиб олинаётган автомобил гаров сифатида қабул қилинади);
  • юридик шахснинг кафолати;
  • асосий иш жойида барқарор даромадга эга бўлган икки жисмоний шахснинг кафолати;
  • суғурта полиси ёки суғурта компаниясининг кафолати.

Автокредит олишга буюртма бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

автосалон билан тузилган шартнома;

паспорт ва унинг нусхаси;

барча оила аъзоларини кўрсатган ҳолда яшаш жойидан олинган маълумотнома;

охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари ҳақидаги иш жойидан олинган маълумотнома;

кредитнинг қайтарилишини таъминловчи ҳужжатлар: кафолатлар, гаров шартномаси ва бошқалар.


Ипотека кредитлари бўйича батафсил маълумотлар банкларнинг ҳудудий филиалларида, шунингдек, уларнинг веб-сайтларидан олиниши мумкин.

Chat