Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Музокара муваффақиятли якунланиб, дастлабки келишувга эришилса, кейинги босқичда икки томонлама шартнома тузилади.

Экспорт шартномаси бошқа турдаги шартномаларга қараганда мураккаброқ бўлиб, уни тайёрлаш ва имзолаш алоҳида эътиборни талаб қилади.

Экспорт шартномасида маҳсулотни етказиб бериш ва ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва муддатлари, маҳсулот стандарти ва сифатига қўйиладиган талабларга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Тузилган экспорт шартномаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО ЯЭАТ)дан рўйхатдан ўтказилади.

Экспорт шартномасини ТСО ЯЭАТдан рўйхатдан ўтказиш тартиби билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Chat