Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ушбу турдаги ипотека кредитлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи уйларини сотиб олиш учун ажратилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи уйларидаги квартираларни сотиб олиш ҳуқуқига эгадир:

  • турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида 3 йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар;
  • меҳнат жамоасида алоҳида хизмат кўрсатган ёш оилаларга.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи уйларини имтиёзли ипотека кредити асосида олиш учун талабгор Ёшлар иттифоқи Маказий Кенгаши тавсияномасига эга бўлиши керак. 

Тавсияномага эга бўлиш учун талабгор доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади:
  • никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;
  • оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
  • яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • ёш оила мазкур кредитни олиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
 


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг кўп қаватли уйларида квартиралар сотиб олиш учун ипотека кредитлари дастлабки тўловни тўламасдан 20 йил муддатга берилади, бунда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган миқдорда ажратилади. Бундан ташқари, 5 йиллик имтиёзли давр ҳам берилади, унга кўра асосий қарзни қайтариш имтиёзли давр тугаган ойнинг кейинги ойидан бошланади.


Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1) сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

2) сотиладиган квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

3) ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;

4) ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома

5) аризачининг паспорт нусхаси;

6) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси.


Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ипотека шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилади.


Кредит олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни қоплаши керак:

ипотека шартномасини нотариал тасдиқлаш учун давлат божини тўлаш;

гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;

мулкнинг қийматини аниқлаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш.



Марказий банк ишонч телефони

Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси виртуал қабулхонаси

Ёшлар иттифоқи уйлари ҳақида маълумот

Chat