Ҳуқуқий ахборот портали

Маҳсулот экспорти, биринчи навбатда, маҳсулот рекламаси ёки уни таништиришдан бошланади. Бу тадбирлар турли хил кўргазмалар ва ўзаро учрашувларда ёки маҳсулот намунасини потенциал харидорга юбориш орқали амалга оширилиши мумкин.

Агар экспортга таклиф қилинаётган маҳсулот харидорга ёқса, у билан ўзаро музокара бошланади. Музокара юзма-юз учрашган ҳолда, телефон, интернет ёки бошқа воситалар ёрдамида ўтказилиши мумкин.