Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда қулай ҳудудда ташкил этилади.

Бюро соат 6.00 дан 16.00 гача дам олиш кунларисиз ишлайди.

Бюро орқали иш изловчи шахсларга (мардикорларга) 6 ойдан ошмаган муддатга (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига) тегишли гувоҳнома берилади.

Гувоҳнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • ариза;
  • асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
  • 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
  • сўровнома.

Бир марталик ишларга ёлланаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари:
  • Бюрода вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар ва туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;
  • Бюро ходимларининг меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;
  • юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Бюрога мурожаат қилган ҳолларда меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин олиш.

Мардикорларни ёллаётганларнинг мажбуриятлари:
  • хавфсиз меҳнат шароитини яратиш;
  • бажарилган ишлар учун оғзаки келишувга мувофиқ иш ҳақини тўлиқ ва вақтида тўлаш;
  • зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш;
  • иш пайтида мардикор қонунчиликни бузса ёки у билан бахтсиз ҳодиса юз берса зудлик билан Бюрога (бошқа ваколатли органларга) хабар бериш.

Chat