Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Автомобиль йўлларини молиялаштириш, қуриш ва сақлаш:

а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва уларини таъмирлаш, сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмайди ёки сарфланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

б) хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчалари маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

в) хўжалик автомобиль йўлларини улар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиялаштирилади.

Chat