Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш махсус ваколатли орган – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳисобланади. Унинг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

  • йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
  • қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
  • автомобиль йўллари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
  • йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришга доир ишларни амалга оширади;
  • автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига кўра йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлайди;
  • йўл объектларидан фойдаланишга доир ишларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари давлат қўмитаси сайтига ўтиш

Chat