Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Вертолётда туристик саёҳат хоҳловчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Саёҳатлар Ми-8МТВ-1 русумли вертолётда қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • Пскент ва Майдонтол водийси бўйлаб;
  • Ихнач, Испай кўллари, Ангреннинг кўлли ва иссиқ ўлкалари бўйлаб;
  • Каптаркумуш тоғ ёнбағри, Пўлатхон платоси, Чимён чўққиси бўйлаб;
  • Самарқанддан Зарафшон тоғларига, Ғилон, Зармас, Темур, Тешиктош ғорларига;
  • Бойсундан Сурхон тоғларига, Хўжаи Пок олтингугурт ва водород манбаига;
  • Бухородан Учқудуққа;
  • Нукусдан Мўйноққача, Қўнғиротдан Оролбўйига ҳамда Хоразм вилояти бўйлаб.

Саёҳат нархи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан ўрнатилади.

Chat