Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ташувчи йўловчиларга хизмат кўрсатишда улар олдида мажбуриятга эга ҳамда қонун олдида жавобгардир.

Ташувчининг ҳуқуқлари
  • Агар йўловчига бирор давлатга кириш муайян сабабларга ман этилган бўлса, ташувчи йўловчини орқага қайтариб ташиш билан боғлиқ ҳар қандай харажатларни ундан ундириш ҳуқуқига эга. Йўловчининг кириш ман этилган манзилгача тўлаган ташиш учун тўловлари қайтариб берилмайди.
  • Ташувчи белгиланмаган жойга келган багажни унинг эгаси турадиган жойга юбориши мумкин. Бунда ташувчи белгиланмаган жойга янглиш юборилган багаж билан боғлиқ жарималар ва бошқа тўловларни тўлаш учун жавобгарликни олмайди.
  • Ташувчи эгаси топилмаган, талаб қилинмаган ёки янглиш юборилган багажни унинг эгаси номидан тегишли манзил пунктида техник текширув воситалари орқали олиб бориладиган божхона кўригидан ўтказиш учун тақдим этиши ва бундай багажни у жўнатилган манзилга етказиб бериши мумкин.
  • Зарурат бўлса, ташувчига эгаси топилмаган, талаб қилинмаган ёки янглиш юборилган багажнинг эгасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек аэропортнинг ташишларни ташкил этиш хизмати вакиллари иштирокида багажни очишга рухсат берилади.

Ташувчининг мажбуриятлари
  • ташувчи парвозларнинг йўналишлари ва жадвалларини, йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш тарифларини, аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини эълон қилиши ҳамда аҳолининг (мижозларнинг) эътиборига етказиш;
  • транзит орқали учиб кетаётган йўловчиларга аэропортда вақтинча қолишлари мумкин бўладиган шароитларни яратиши;
  • сутканинг тунги вақтида, зарурат бўлганда, оралиқ аэропортида ҳаво транспортида ташиш шартномасида белгиланган вақтдан кўпроқ ушланиб қолган халқаро транзит йўловчиларига тунаш учун вақтинчалик жойлашишлари мақсадида аэропортни тарк этишга рухсат бериш чораларини кўриши керак;
  • Ўзбекистон Республикаси аэропортига олиб келинган йўловчига кириш ҳуқуқи ман этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш.

Ташувчининг жавобгарлиги

Айбдорлик исботланган тақдирда ташувчи мулкий, моддий ва бошқа жавобгарлик учун:

  • йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашувига олиб келган зарар учун, агар бу зарарнинг олдини олиш учун ташувчи барча зарур чораларни кўрганлигини ёки бундай чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса;
  • рўйхатдан ўтказилган багаж ташишга қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан то у қабул қилувчига берилгунига ёки бошқа ваколатли шахсга топширилгунига қадар унинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар;
  • ташувчи ташиш шартномасини бажаришда йўл қўйган нуқсонлар ёки ўзининг ходимлари томонидан уларнинг хизмат вазифаларини бажариш пайтида атайин қилинган хатти-ҳаракатлар;
  • йўловчининг кузатувидв бўлган буюмларга етказилган зарар;
  • қиймати эълон қилинган ҳолда ташиш учун қабул қилинган багажнинг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлигикамомади ёхуд уларга етказилган зарар;
  • қиймати эълон қилинмаган ҳолда ташиш учун қабул қилинган багажнинг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлигикамомади ёхуд уларга етказилган, багаж ёки йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ва уларга етказилган зарар – Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда

Агар ташиш бир неча ташувчилар томонидан амалга оширилса, багажга келтирилган зиён сабаби қайси ташувчининг участкасида содир бўлганлиги аниқланмаганда, жавобгарлик ҳар бир ташишда қатнашувчи ташувчининг ташиш участкасининг узунлигига қараб белгиланади.

Chat