Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 240 марта ўқилди

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати беморнинг кескин оғир аҳволини ўнглаш учун бир марталик (шошилинч) ёрдам кўрсатиши мумкин. Ушбу хизмат мунтазам даволашни тайинлашга ҳақли эмас.

Беморда тўсатдан пайдо бўлган касалликлар, сурункали касалликларнинг чуқурлашиши, бахтсиз ҳодисалар, майиб бўлишлар ва заҳарланишлар, ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида мураккаб аҳволга тушиш ортида ўзининг ёки атрофдагиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф солувчи ҳолат юз берганда зудлик билан “103” телефон рақамига қўнғироқ қилиш зарур.

Шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорини чақириш бепул амалга оширилади.

Chat