Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 248 марта ўқилди

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш давлат хизмати ҳам воқеа юз берган жойнинг ўзида, ҳам тўсатдан пайдо бўлган касалликлар, сурункали касалликларнинг кескинлашиши, бахтсиз ҳодисалар, майиб бўлишлар ва захарланишлар, ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида мураккаб аҳволга тушиш ортида фуқароларнинг ёки атрофдагиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф солувчи ҳолат юз берган вазиятларда стационарга олиб боришда катта ёшдаги ва болалар ёшидаги аҳолига куну тун тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

Хизмат жойида зарур тиббий ёрдам кўрсатиши ёки беморни даволаш муассасасига олиб бориши мумкин.

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.

Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун бемор ёки унинг ёнида бўлган шахс ягона қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиши ёки воқеа ҳақида бошқача тарзда хабар бериши зарур. Қўнғироқ бепулдир.

Беморнинг аҳволи, ҳудуд рельефи, тез тиббий ёрдам бригадасининг иш юкламасидан келиб чиқиб шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорига бемор олдига келиши учун 20 дан 40 дақиқагача вақт ажратилади. Батафсил ҳаволада.

Шошилинч тиббий ёрдам давлат хизмати шифокорини чақириш бепул амалга оширилади.

Хусусий даволаш муассасаси шифокорини чақирганлик учун тўлов ундирилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдм хизматини қасддан алдаб чақирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Chat