Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 385 марта ўқилди

Оилавий поликлиника - бириктирилган аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган муассаса ҳисобланади.

Агар бемор ўзини ёмон хис қилгани туфайли мустақил равишда оилавий поликлиникага бора олмаса, шифокор чақириши мумкин.

Бемор томонидан рўйхата олиш китоби орқали ариза қолдирилганда поликлиника амбулатор қабул қилиш ва уларни уйига бориб кўришга мажбур. Уйга шифокор чақириш бўйича ариза қолдириш учун оилавий поликлинакага телефон қилиб, беморнинг ҳолати ва манзили ҳақида хабар берилади.

Оилавий поликлинака шифокорини чақириш бепул амалга оширилади.

Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам хизматини “103” рақамига қўнғироқ қилиб чақириш мумкин.

Хусусий тиббий муассаса шифокорини чақириш учун тўлов олиниши мумкин.

Тиббий муассасалар реестри

Chat