Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 157 марта ўқилди

Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига йўналтириш тартиби (Тошкент ш. дан ташқари):
  • қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан — тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларига йўлланма берилади. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича диспансер рўйхатида турган мижозларга йўлланмалар тўғридан-тўғри касаллик ихтисослиги бўйича тегишли вилоят тиббиёт ташкилотларига берилиши мумкин;
  • тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан — тиббиёт бирлашмаларининг тегишли стационар бўлинмаларига ёки вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига;
  • вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан — республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.

Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига йўналтириш тартиби:
  • шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан — тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларга йўлланма берилади. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича диспансер рўйхатида турган мижозларга йўлланмалар касаллик ихтисослиги бўйича тўғридан-тўғри тегишли шаҳар (республика) тиббиёт ташкилотларига берилиши мумкин;
  • марказий кўп тармоқли поликлиникалар томонидан — шаҳар (республика) даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.

Имтиёзли тоифага кирадиган йўлланма берилган мижозларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида бериладиган ордер расмийлаштирилади.

Зарурат бўлганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

Chat