Ҳуқуқий ахборот портали

Республика ихтисослаштирилган урология маркази сийдик, жинсий тизим органларидаги касалликлар ва қорин бўшлиғи остидаги бошқа патологик жараёнларни ташхис қилиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ Тошкент тиббиёт академиясининг Урология кафедраси, Врачлар малакасини ошириш институтининг клиник базаси ҳисобланиб, Хоразм вилоятида ўз филиалига эга.

Марказга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Тиббий хизматлар тарифи ҳақидаги ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин: http://www.rscu.uz/ru/patients/price/  

Марказ томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • рентгенологик тадқиқотлар (РТ)
  • уродинамик тадқиқотлар (УТ)
  • эндоскопик тадқиқотлар (ЭТ)
  • андрологик тадқиқотлар (АТ)
  • лаборатор тадқиқотлар (ЛТ)
  • бактериологик тадқиқотлар (БТ)
  • морфологик тадқиқотлар (МТ)
  • цитологик тадқиқотлар (ЦТ)
  • сонографик тадқиқотлар (СТ)
  • анъанавий операциялар (АО)
  • тери орқали ўтказиладиган операциялар (ТЎО)
  • трансуретрал операциялар (ТО)
  • экстракорпорал таомиллар, операциялар (ЭО)
  • лапароскопик операциялар (ЛО)

Манзил: Тошкент ш., Хўжаев 1-тор кўчаси, 1
Индекс:  100109
Телефон:  +998 (71) 150-65-83 / +998 (71) 150-65-71
E-mail:  urology@dostlink.net
Веб-сайт:  www.rscu.uz