Ҳуқуқий ахборот портали

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази юрак-томир касалликларини ташхис қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Наманган ва Андижон вилоятларида филиалларга эга.

Марказга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Тиббий хизматлар тарифи ҳақидаги ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин: https://cardiocenter.uz/uslugi/preyskurantyi-tsent/.

Марказнинг асосий йўналишлари: шошилинч кардиология, ЮИК, артериал гипертония, кардиоцеребрал патология, юрак аритмияси, реабилитация, миокарднинг некоронароген касаллиги, аритмиянинг ХСН, ЭФИ ташхиси и жарроҳлик йўли билан даволаш, Рентгеноэндоваскуляр хирургия ва бошқалар.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Муртазаева кўчаси, 4
Индекс:  100000
Телефон:  +998 (71) 236-08-16
Факс:  +998 (71) 234-16-97
E-mail:  info@cardiocenter.uz
Веб-сайт:  www.cardiocenter.uz