Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 140 марта ўқилди

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази қандли диабетни ташхис қилиш ва даволашни, қалқонсимон безлар потологиясини, шу жумладан, нуклиар тиббиёт услублари ва оператив ёндашувларни ўз ичига олган қалқонсимон без саратонининг турларини даволаш бўйича тадбирлар ўтказишни амалга оширади.

Марказ Ўзбекистонда эндокренология йўналиши бўйича ягона замонавий даволаш диагностикаси, илмий-тадқиқот ва педагогик муассасаси ҳисобланади.

Марказга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Марказда беморлар тўлиқ эндокринологик текширувдан ўтишлари ва қуйидаги мутахассисларнинг малакали ёрдамларини олишлари мумкин:
  • диабетолог;
  • махсус профилактик оёқ-кийимни танлаш орқали диабетик оёқ усти хонаси мутахассиси;
  • гинеколог-эндокринолог;
  • тиреоидолог;
  • андролог-уролог;
  • нейроэндокринолог;
  • нейрохирург;
  • окулист;
  • психолог;
  • стоматолог;
  • отоларинголог.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек хиёбони, 56
Индекс:  100125
Телефон:  +998 (71) 262-27-02 / +998 (71) 262-25-53 / +998 (71) 262-23-68
E-mail:  endocrin@uzsci.net
Веб-сайт:  www.endocrin.uz

Chat