Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ички касалликлар бўйича республиканинг етакчи ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб ҳисобланади.

Марказга бемор:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан қабул қилинади.

Тиббий хизматлар тарифи ҳақидаги ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин: https://www.therapy.uz/price-list/.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази юрак-қон-томир касалликлари, нафас олиш органлари патологияси, овқат хазм қилиш органлари патологияси, таянч-ҳаракат тизими патологиясини даволашга ихтисослаштирилган.

Манзил: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 4
Индекс:  100084
Телефон:  +998 (71) 234-33-21 / +998 (71) 234-69-14
E-mail:  info@therapy.uz
Веб-сайт:  www.therapy.uz

Chat