Ҳуқуқий ахборот портали

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази акушерлик ва гинекологияда турли хил патологияларни профилактика қилиш, ташхис қилиш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ Ўзбекистон Республикасида барча даражадаги даволаш-профилактика муассасаларида ихтисослаштирилган акушер-гинекологик ёрдамни мувофиқлаштирувчи муассаса бўлиб ҳисобланади. Марказ тузилмасига Қарши, Жиззах, Наманган ва Нукус шаҳарларидаги филиаллар ҳам киради.

Марказга беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан қабул қилинади.

Марказ томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • фарзандсизлик диагностикаси;
  • ҳомиладорлик жараёнини кузатиш;
  • кичик тос суяги органларини ультратовуш орқали аниқлаш;
  • бачадон бўғзи касалликларига чалинган аёлларни кўрикдан ўтказиш ва касаликнинг безарар эканлигини аниқлаш;
  • бачадон бўғизи касалликлари диагностикасида (кольпоскопия, биопсия ва бачадон бўғизларининг цитологик тадқиқотлари);
  • бачадон бўғизлари касалликларининг замонавий давоси (криодеструкция ва лазерли коагуляция);
  • хомиладорлик ихтиёрий тугалланишининг профилактикаси ва ҳомиладорлик узилишининг таҳдидларини даволаш;
  • истмик-цервикал камчиликларни даволаш;
  • СД, турли эндокрин патологияларидан жабр кўрувчи ҳомиладор аёлларни энг мақбул давосини олиб бориш;
  • резус-конфликт ҳомиладорлик ҳолатида аёлларни кўрикдан ўтказиш;
  • ҳомиланинг ривожланишидаги кечикиш синдромини самарали даволаш;
  • ЭКОдан кейин мижозларни бошқариш;
  • урогенитал инфекцияларини даволашдаги замонавий йўллар;
  • физиотерапияда даволашдаги услубларнинг кенг кўламли спектори;
  • бачадондаги чандиқ, экстрагенитал патология касалликларига чалинган хомиладор аёлларнинг туғдиришда энг мақбул тактикани танлаш;
  • туғишга тайёргарлик кўришнинг замонавий йўллари.

Неонатал бўлими энг янги юқори технология ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, унда қуйидаги беморлар сақланади:

  • чала туғилган болалар;
  • резусконфликтдан туғилган болалар;
  • қон қуйилиш алмашинуви бўйича операциялар олиб бориладиган;
  • ҳомила вақтида қоринга тушган инфекция билан туғилган болалар;
  • юрак иллати билан туғилган болалар;
  • ҳомиланинг кечикиб ривожланиши билан туғилган болалар.

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 132а-уй
Индекс:  100124
Телефон:  +998 (71) 263-78-33
Факс:  +998 (71) 263-84-83
E-mail:  info@akusherstvo.uz
Веб-сайт:  www.akusherstvo.uz