Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Республика клиник офтальмология шифохонаси аҳолига маслаҳат бериш ва даволаш-профилактика бўйича барча даражада ёрдам кўрсатади.

Шифохонага беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;

ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш ҳақидаги қўшимча ахборотни “Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш тартиби” бўлимидан олиш мумкин.

Шифохона томонидан кўрсатиладиган  асосий хизматлар:

  • маслаҳат ва диагностика;
  • лазер хирургияси ва функционал диагностика;
  • болалар офтальмопатологияси;
  • кўз микрохирургияси;
  • травматология;
  • витреоретинал хирургия ва офтальмодиабетни даволаш;
  • реконструктив хирургия ва офтальмопластика.

“Она ва бола” бўлинмасига 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган беморлар фақат онаси билан ётқизилади, боиси шуки, бўлинманинг вазифасига оналарини церебрал фалажлик билан касалланган болаларга уйида қараб туриш ва реабилитация қилишга ўргатиш киради. “Она ва бола” бўлинмасида даволаниш курси муддати – 18 кундан иборат.

3 йилдан сўнг бола катта ёшдагилар кўмагисиз ёши бўйича шифохонага ётқизилади.

Манзил: Тошкент ш., Зиё кўчаси, 12-уй
Телефон:  +998 (71) 246-06-30
Факс:  +998 (71) 246-34-94
E-mail:  info@rkob.uz
Веб-сайт:  www.rkob.uz

Chat