Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

У.Қ. Қурбанов номидаги Республика Болалар руҳий-асаб касалхонаси Республикамизнинг барча вилоятларидаги болалар церебрал фалажи ва марказий нерв системасининг перинатал зарарланган болаларга ихтисослаштирилган тиббий-маслаҳат ва реабилитацион ёрдам кўрсатадиган ягона муассасадир.

Касалхонада болаларни даволаш бепул амалга оширилади.

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар стационар шароитда ётиб даволанадилар. Стационарда даволаниш муддати 18 кундан 45 кунгача давом этиши мумкин. Қайта даволаниш 6 ойдан кейин чақириқ асосида амалга оширилади. Мактаб ёшидаги болалар касалхонада ўқув жараёнини давом эттирадилар. Ӯқув машғулотлари умумтаълим дастури хамда ёрдамчи мактаб дастури асосида ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Даволаниш учун Республиканинг барча вилоятларидан болалар қабул қилинади.

Стационарда даволаниш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

  1. Туман ДСЭНМ дан 21 кун ичида юқумли касалликлар билан мулоқотда бўлмаганлиги хақида маълумотнома ( муддати 3 кун ).
  2. Форма № 63.
  3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан нусха;
  4. Ота-онасининг паспортидан нусха;
  5. Мактаб ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва ўқиётганлиги ҳақида маълумотнома;
  6. Томоқ ва бурундан BLга бак.экма (муддати 10 кун ) ;
  7. Нажасдан ичак гуруҳи учун бак. Экма ( муддати 10 кун ).

Церебрал фалажли касалларни қабул қилишдаги чекловар:

  1. Соматик касалликларнинг хуруж даври.
  2. Камқонлик ( гемоглабин миқдори 80г/л дан кам бўлса).
  3. Гипотрофия тана вазнинг 40% камлиги.
  4. Ҳар қандай тери тошма касалликлари.
  5. Даволаш муолажалари самарасиз бўлган ҳолатлар.
  6. Оғир ва ўта оғир даражадаги ақли заифлик.

3 ёшгача бўлган болалар амбулатор шароитда Касалхона қошидаги поликлиникада тўлақонли даволаниш имкониятига эга. Даволаниш муддати 10 кундан 24 кунгача.

«Она ва Бола» бўлимига 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган беморлар фақатгина оналари билан қабул қилинадилар, чунки оналарни церебрал фалаж билан оғриган болаларни уй шароитда парваришлаш ва ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларини ўргатиш бўлимнинг вазифасига киради. «Она ва Бола» бўлимида даволаниш муддати 18 кунни ташкил этади.

3 ёшдан катта бўлган болалар стационар шароитда ёшига мос бўлимга ота-оналарисиз мустакил жойлаштириладилар.

Касалхона томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  1. Жисмоний даволаш, уқалаш, ётиш ҳолатидаги даволаш, кинезотерапия, рақс дарслари.
  2. Дори-дармон билан даволаш.
  3. Ботулотоксин-А дорисини санчиш ва ундан кейинги харакат реабилитациясини ўтказиш.
  4. Пигин усулида спирт-новокаинли блокада.
  5. Физио даволаш ( аппарат билан, лазер акупунктура ёрдамида лазерли даволаш, иссиқлик билан даволаш муолажалари, гидротерапия, ёзги мавсумда сув муолажалари).
  6. Игна билан даволаш, санчишли фармакапунктура.
  7. Теварак-муҳитни билиш ва нутқидаги камчиликларни бартараф қилиш ишлари.
  8. Таълим.
  9. Меҳнат ёрдамида даволаш.

Манзил:  Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Олмачи кўчаси, 1
Телефон:  +998 (71) 2677357 / +998 (71) 2677350
E-mail:  info@rdpnb.uz
Веб-сайт:  www.rdpnb.uz 

Chat